"Асрлар садоси"да Юлдузнинг кўз ёшлари
Вахоланки мазкур тадбир юзасидан Юлдуз Усмонова аввал Бухорода хам бўлди (юқоридаги сурат фейсбукдаги хоним Ибрагимовнанинг фанклуб сахифасидан), кейин Навоийдаги Сармишсой дарасигача келдию...сахнага чиқишига деярли бир соатларча қолганда хаммаси ўзгарди-дея хабар беришади бевосита ўша ерда бўлганлардан.
Сахнага Нилуфар Усмонова "Нима қилдик Ватан учун" қўшиғини куйлади. Хамма тик оёқда тинглади.
Қўшиқ тугаётганида Юлдуз Усмонова қизига гул олиб чиқди. Нилуфар кўзларида ёш билан зўрға қўшиқни тугатди. Қўшиқ тугагач Юлдуз халққа юзланди: -Мен сизларни яхши кўраман, хурсанд бўлишингизни истайман ва хурсанд бўлган овозингизни эшитишни истайман" деди. Ана шу тобда халқ олқишлар ва хайқириқдан портлади. Юлдуз йиғлаб юборди...
Комментариев нет:
Отправить комментарий