вторник, 8 января 2013 г.

ВИДЕО: Юлдуз билан Sayyod-shou 1- қисм. 


Нихоят "Сайёд-шоу"нинг  Юлдуз Ибрагимовна Усмонова билан шов-шувли сонини видеоларини тақдим этиш онлари келди. 

Баъзи ташкилий ишлар "ўтлаб" кетгани боис , шоунинг қисқа ва энг қизиқ жойлари кесилган тури сотувга чиқиб кетганлигини хабар бергандик. Афсус , кўпчилик шу дискни сотиб олишга улгурибди. Лекин шоуни асли, кесилмаган тури, қизиқ сахна кўринишлари, демократик иқрорлар ва яна бошқа қизиқ холатларини ўз ичига олган , ТЎЛИҚ видеони эксклюзив тарзда кўчириш ва намойишга қўямиз.

Ёдингизда бўлса, бундан аввал шоудан аудиони тўлиқ тақдим этгандик Шунингдек, суратлар кўп бўлгани сабабли, фоторепортажни хам биринчи қисмини шу 1 қисмда тақдим қилдик.

3 соатдан зиёд давом этган видеони бирдан тўлиқ турини қўйиш, жудаям қийин ва сизларгаям кўчириш қатор  ноқулайчиликларни келтириши мумкин, шу сабаб икки қисмга бўлиб қўямиз. Шунинг билан бирга қуйида фоторепортаж давомини хам тақдим қиламиз.

"Sayyod-shou" Юлдуз Усмонова билан  1 қисм ВИДЕО:






Репортаж №2


Хонандаларга пародия хеч кимни бефарқ қолдирмади. 


айниқса Бойхонова ва Исмоиловларга пародия сахнасида зал ларзага келди, айнан шу сахнани хам сотувга чиққан дискда (негадир) қирқиб ташлашган экан.




Интернет олами талабига биноан Юлдуз жонли равишда "Дадажон" қўшиғини куйлаб берди.



Томошабинларни аксарияти, хусусан артистлардан Халима ва Мадина Мумтозлар хам кўзларига ёш қалқиди. 


Юлдузнинг ўзи хам бу қўшиқни кўз ёшисиз куйлай олмайди... Қўшиқ тугагач, томошабинлар тик туриб олқишлашди. 



 Бу қўшиқ билан боғлиқ Мадинанинг оғриқли нуқталари бисёр.



Шоунинг энг кульминацион фишкаси бу "Мухтешем Сайёд-шоу" сериал пародияси видеолавхаси бўлди.





Албатта бош қахрамон сифатида фойдаланилган инсонни чақирмасдан илож йўқ. Хоним Ибрагимовнани арслонлари бўлмиш Мансур Агалиевга қалтис саволлар хам берилди. 





Юлдуз хайрон: Шунча пайт туркиянинг машхур тв каналлари операторларидан қочиб юрган Мансур, бизнинг таклифимизга йўқ демай , интервьюга рози бўлди. Нима қилса хам Ўзбекистонда туғилган, она ватани патриоти учун илк интервью шу ерда бўлиши фахрлироқда!)



Сериал мавзусига хос равишда интрига сахнасини бошладик:  Нилуфар Усмонова хам таклиф қилиниб, қизлари яширган сирни зора Юлдуз очар деб ўйладик... Нилуфарнинг хозирги эри ким? Юлдузнинг жавоби кутилмаган бўлди...


Халима Юлдузга гуллар тақдим этиб, мехмон сифатида савол ва тилакларини билдирди. 



О Марям, Марям фильмидан ярқ этган дебютант актриса , кўз ёшларини тўхтата олмай Юлдузга тилак билдириб, Юлдузнинг қўлини ўпишдек мушарраф орзуси борлигини билдирди. 


Шу кунги шоуда бўлган санъат ахли хам, бир нарсани хануз қайтармоқда: Юлдуз хали хеч қаерда бундай иқрорликлар қилмаганди, бу унинг фаолиятидаги сенсацион иқрорликлар куни бўлди... Томошабинлар шокдан шоккача маълумотларни хазм қилишга улгурмасди..


Дилшодбек Каттабековнинг хам саволлари қизиқ бўлди. 


Шу кунги шоуга ярим тун бўлишига қарамай вилоятлардан келган мехмонлар ўз совғаларини тақдим этишаркан, икки оёғи синган аёл айнан Юлдуз қўшиқлари туфайли оёққа туриб кетганлигини айтади. 



Мехмонлар ва интернет олами учун у жонли равишда қўшиқлар куйлай бошлади. 


Ора-орада эса дилдаги гаплар билан бўлишди. 


Ностальгия қўшиқларига чидай олмаган томошабинлар хам бўлди, рақсда хамма сочилди, яйради ва очилди)))


Адойинг бўлгаймиз сени Ўзбекистон! Юлдузнинг Республикамиз ва Ўзбегим хақидаги тарихимизда энг машхур  шлягерни хануз долзарблиги хит даражасида!



Томошабинлар биргаликда сити маконни ларзага келтириб куйлашди. Мухлислар ва фанклублар тортлари келтирилди.


Video 




Комментариев нет:

Отправить комментарий