среда, 21 августа 2013 г.


Юлдуз: "Девоналармиз!" Шоир аноним?!



Юлдуз Ибрагимовна билан навбатдаги қўшиқни тугатиш арафасида кўришдик. "Девоналармиз" янги қўшиғини тинглаб, ўша Юлдузнинг соғинилган ўзбекона, миллий ва халқона хамда, энг асосийси бу этингизни жимирлатиб юборадиган қўшиқ бўлганлигига амин бўлдим.




Худди шу тарзда у фақат қўшиқларидагина хисларга шўнғийди. Атроф унутилади, у азобланади...мана ижод... Қўшиқ жаранг сочаётганида, чидолмай туриб кетади ва  баралла  қўшиқ билан хамоханг куйлай бошлайди. 
Эмоциялар барчаси видеога мухрланди (яқин кунлар) 
Ора-орада маза қилиб қўшиб қўяди : Одам соғинибди...



Юлдузнинг хақиқий дардларини мана шу ижодий транс холатида кузатамиз... қўшиқ матнлари билан биргаликда шу онларда дард чекади, қўшиққа мутлақ ўзини бахшида этади... Шунинг учун қўшиқлари жонли ва қалбга етиб боришига шубха йўқ. 

Қўшиқдан завқлана туриб, Юлдуз овоз режиссерига қарата:- Энди Анвар акани "хиди" келди,  аниқ!) атрофдагиларга тушунтиради): Анвар Тожиев бўларди,  (овоз режиссерига ишора қилиб:) шогирди-ку.   







Тайёр қўшиқни овоз режиссери қўйиб берганида, маза қилиб қўшиққа берилиб, куйлаб ва хам доимгидек эмоционал харакатлар қилиб, қўшиқ тугагач шахд билан : -Кимсан?  Ўзбекман! Браво! Эй, эстрада ўз йўлига, ўзбекча нарсани машетимдан (кўксига уриб) соғинибманчи! Хақиқатда соғиндик. Тақара туқур жонга тегди.  "Қўлни қўлга берсак маржоналармиз"... Сўзларни қаранг қанча маъно. Бутун дунё одамлари бир бирига қўлини берса, маржондек  оламни ўрайди. Хақиқатда сочилиб ётибмиз-да. Ким кимни илиб олар экан деб ) (хазиллашиб:) Илиниб қолганим харна деб. (жиддий:) Бирликда иш кўп-да.  Бир бирига оқибат ва қадр мана  шу,  бирда тизилиб маржон тақинчоқ бўлишдек гап. Қўшиқ матни муаллифини билмайман, лекин топишга харакат қиламиз, топилмаса ўзи эшитиб бир хурсанд бўлса керак. Шунақанги чиройлик ёзилганки.  Концертларимда хар битта берилган шеърларни асраб қўяман ва вақти-вақти билан кўз югуртирганимда,  шунақанги чиройлик ва маъноли шеърлар орасидан чиқиб қоладики, мана-ман деган кўпчилик бугунги кундаги  шоирлардан хам ўтади.  

"Девоналармиз, қондошликни англолмаган девоналармиз. Сарсоналармиз, бегоналармиз,  бир қориндан туғилсакда, бегоналармиз!"...


Юлдуз: -Изохларни ўқиб таажубланаман, очиқ-сочиқ қийинган дейди, ман артистман, артист керак бўлса яланғоч куйлайди, ундан нима талаб қиласан? Хожи оналигимгача рўкач қилишади, борган бўлсам , сани гунохингни ювгани борибманми, ё сан мани гўримга тушармидинг? Ўзи ўша изох қолдирганни аксарияти шу санъат оламидан. Санаса тўртта чиқади ўзи, кимлигиниям биламан. Шундоққина "почерк"идан билиш қийинмас кимлар шунақа ёзаётганини. Сизга хайкал ясаб бераман шу сайтингиздаги изохларни ўқиб чидаб юрганингизга. 

Sayyod: Мен эмас, модераторлар ўқиб текширади 

Юлдуз: -Унда хар битта модераторларингга хайкалчалар ясаб бераман (кулади)




Мусиқа садоларидан янграётган чолғу асбобларига ишора қилиб айтади: - Мусиқамда асбоб бор, эркак хофизларимиз асбобсиз бўлиб қолган хозир...қўл чўнтакда..(кулади)




Юлдуз:- "Девоналармиз" қўшиғи аламли долзарб бўлган тарона. Биз шу қадар бир-биримизга бегона бўлиб кетганмизки, бир-биримизни қўллаб-қувватламаймиз хам.  Сотяпти одамлар бир бирини. Бир қориндан тушган ака-укалар бир-бирига оқибатсиз бўляпти, баракат бўлмайди унақа жойда! 


 Кейинги фикрларни на расмий ва на норасмий интервьюга мутлақ алоқаси йўқ. Уйга келгач, Юлдуз опа билан бўлган сухбатларни тахлил қила туриб, бугунги кунда айрим сайтларда кўтарилаётган мавзуларга, шунчаки ўзаро сухбат чоғидаги Юлдузнинг билдирган  фикрларини чоп этишга қарор қилдим. Зеро, кўпчиликни жавобсиз қолган саволлари натижасида, турли, бўлмағур тушунча ва  тахминлар бўлганидан кўра, ростини билишгани яхши.



Юлдуз Усмонова: - Гулнорани Дубайдаги концертимга келганиниям қўйишмади-я. Борган бўлса, мани олдимга борибдими? Қанча одамлар борди ўзбеклардан? Шуларни орасида уям борди, у одамлар учун борди, одамлар орасида борди ва одамлар орасида бўлди! Тинмай харбалони ёзишади, тағинам кучли аёл экан қойил. Ахамият бермай ўз ишини уддалаяпти, халққа иши билан жавобан исботлаб келяпти. 





(Жахли чиқади) Қайси подшохнинг қизи хозир шу қадар одамларга яқин? Қайси подшохнинг қизи твиттерда ўтирибди, одамлар билан гаплашиб? Халққа яқин бўлай деганниям дилини оғритасанми? Мансабдорларни мансабими, пулими, нимага аралашамиз? Асосийси халққа қилаётган нарсасини халқ гапириши керакмасми? Нега бировни пулини санашдан кўра,  уни  сарфлаётганини санай олмаймиз?  Ким билан нима олди-бердиси бор, сани нима ишинг бор? Халққа беряптику. Халққа бераётганини кўряпмизку, нима ишинг бор қаердан олганини?  7 дан 70гача беряптику. Ахмоқлар, бор ва кўриниб турган нарсаларга  эмас, тош отганларни мавзусига қизиқишади. 


Хайрия билан боғлиқ тадбирларида бир вақтлар, бир артистни пул сўраганини ўзим гувохи бўлганман. Мана бизам боряпмиз, хамма хайрия тадбирларига боради, бундай тадбирда қатнашиш хам бурч ва хам шарафку! Ия, хурсанд бўлмайсанми санга эътибор қилиб чақирганига?




Мухолифлар  Юлдуз ва Гулнора мавзусида асосий урғу қилинган гўёки  "пахтакорлик" мухокамаси нафақат менга балки хамма адекват ва онгли инсонларга кулгулик бўлса ажабмас. 
 Нахотки Юлдуз Усмоновада бугунги кунга келиб мавқе йўқ бўлса?  Ё бировнинг эътиборига зор артистмиди? Юлдузни обруси кимгадир пахтакорлик қиладиган даражада эмаслиги нахотки сир бўлса? 
Юлдуз бу борада шундай деганди:  -Мани шу халқим Юлдуз қилди, шу халқим учун хизматдаман. Ва фақат шу халқимгагина пахтакорлик қилишим мумкин. Бор хақиқатни эса тан ола билиш керак, четдан биров ичингдан емириш учун харакат қилаётган бўлса, лаққа тушиб кетавериш керакмас!

 Очиқ гап, бизда ўзи "Опа" дейишса икки одам тушунилади: Бири Гулнора ва бири Юлдуз. 




Хозирда битаётган икки : туркча ва ўзбекча альбом хақида Юлдуз: - Ўзбекчасига бироз кечикяпман, лекин туркчаси тугалланиш арафасида. Умримда икки аранжировкачига тан берган бўлсам, шулардан бири Рустам Махмудов бўлди. Хозир у Туркияда уч қўшиғимни шундай маромига келтириб якунлаяптики, керак бўлса турклар хам хали тан беради.



Юлдуз Усмонова билан, шу тариқа, студияда бўлиб ўтган тунги ижодий жараёндан бирга чиқарканмиз Юлдуз:-Бу пайт ўзиям фақат сиз билан ман бедор бўлиб ишласам керак а? (кулади). 




Тез орада хақиқий Юлдузимизни эслатадиган, уни сездириб, ўша дамларникидек этимизни жимирлатадиган қўшиқ премьераси ва ижодий жараёндан сайтимиз клип тури билан хам танишасиз. 




Бир кунлик суратларга бир боқинг-да. Юлдузнинг барча эмоциялари намоён. Хаммаси бор. Бир аёл-ку майли, турфа хил барча аёлларда жам бўлган хислатлар, шу биргина аёлда жамдек. 

 Ўша биз билган олов, жайдари аёл, бир зумда майин ва латофатли, хушчақчақ ва ғамгин, маъюс ва шаддод. Керак бўлса қитмир, эрка, тантиқ ва хазилкаш. 

Шунинг учунам, қўшиқлари турфа ва уларнинг хақиқатдан жони бор. Чунки ўзидаги шу турфа хислатларни қўшиққа бағишлаб, уларда росмана яшайди. Росмана қўшиқда қийналиб азобланади, ёниб куяди... Ўзидан бир парчани , хар бир қўшиғига парча-парчалаб тарқатаётган 

Юлдуз... Яқин кунлар тақдим этадиган видеолавхада сиз буни албатта хис қиласиз. 







Бу менга энг ёққан суратлардан бири. Бу ва албатта бошидаги илк сурат))