воскресенье, 6 октября 2013 г.


Юлдуз Усмоновадан янги альбом премьераси! ВИДЕО


ВИДЕО:







3 октябрь  кечаси,  Юлдуз Ибрагимовна, тайёр бўлган янги альбомни, студияда сайтимиз учун ёпиқ премьерасини уюштирдилар. 


Қўшиқларни бирма-бир эшитарканман, аввалига "Санамгина” альбомидек даражада бўлибди, ўша файз ўша халқоналик ва ўша ўзбек халқи дили тилга киргани дедиму,  кейинги қўшиқлардан эса , аниқ фикримни билдирдим:




 -Йўқ, Юлдуз опа, бундай альбом ижодингизда бўлмаган!


Продюсерлар назари билан стратегик ёндошадиган бўлса, шунча фишка ва хит бўлиши кутилаётган қўшиқларни бир альбомга жойлаштирмайди. Бир альбом устида ишланаётган пайти, мабодо икки ёки ундан кўпроқ хит бўлиши кутилаётган қўшиқлар бўлса, продюсерлар кейинги альбомларга қолдиришади. Бу шоу-бизнесда кенг тарқалган холат, зеро, альбомдаги  бир икки хит билан, қолган қўшиқлар шунчаки тўлдирувчи сифатида тайёрланарди. 


Бир альбом учун эса шунча "фишка”лик қўшиқлар.



Юлдуз ижодида аниқ бир "перезагрузка”  бўлиб, ижодга чанқоқ билан ёндошгандек. 

Юлдуз Усмонова: Бу йил рости хам ижодга чанқоқдек ишладик, фикрингиз ўринли, ўзига хос ижодда "перезагрузка” бўлганини ўзим хам сездим. 

-Биргина "Девоналармиз” қўшиғини , шунчаки студиядан видеога ёзиб тақдим қилганимиз, хозирда ўша видеодан мп3 тури хамма ерда жарангламоқда. "Это злободневная песня” деган овоз кўп жойдан жарангламоқда))) Худди шу турини, хаттоки телефон звоногига хам қўйиб олганлар билан боғлиқ қизиқ воқеани  Шухрат Нуралиев айтиб берди. Хар бир артистни ўзига хос стилистикаси,  йўналиши мавжуд ва унинг янги  ижод намуналаридан, аввалги биронта қўшиғи билан қиёслаб, "Анави қўшиғингиздан бўлибди” деймизу, аммо "Девоналармиз”ни  хатто "Хамроз” билан хам тақослай олмадим, бошқача қўшиқ бўлган. Энди тасаввур қилинг,  биргина "Девоналармиз” қўшиғини тинглаб таъсирландигу, шу бугунги  альбомда мавжуд қўшиқлардан неччи карра таъсирландик. 

-"Оқ қайин” бу ўзга бир яхлит ижод асари бўлса, "Шакарикитам” ўзбек гангнам стайли сифатида кашф этилган энг рақсбоп тарона бўлиши аниқ.  -Йўқ, "Шакарикитам" Гангнам стайл йўналишида эмас, унга шама хам йўқ, шунчаки рақсбоплик рухияти ўша қўшиқ каби жойингизда ўтказмайди. Бундай замонавий ёшларбоп, хам тўйда ва хам дискотекада, турли  ёшдагиларга ва турли жойларга мос қўшиқ синтези жуда омадли чиққан. Ундаги "Шакарикитам”  хали халққа замонавий прикол эркалаш сўзи сифатида тарқалиши хам аниқ.



 "Оқ қайин”га қайтсам...эх...халиги "Икки почка валерианка, бир бутилка ароқ, тўрт почка дастрўмол ва бир блок сигарета билан” маза қилиб сиқилиб, дохлаб тингланадиган қўшиқ тушунчасидаги тарона бўлган ўзиям.


-Яна бир шўх рақсбоп таронани, ўзимча "Тошкентча Лазги” деб номладим) Ўзига хос орасида бир фишкаси билан у шундай номга мосдек) 


-"Хесааааааа...” Хиндча қўшиқ эса қон-қонимизга сингиб кетган ностальгияни жонлантиради. Машхур хинд фильмидан куйланган шаддод қўшиқни Юлдуз ижро этаётганига кўпчилик ишонмаса хам керак. 

-Озодбек билан куйланган Дили дили "Дилфуза” қўшиғи хам нафис чиққан. 

-Ўтади... Юлдуз  ижодидаги "перезагрузка” альбоми ичида яна бир, фақатгина рояль жўрлигида куйланган фалсафавий қўшиқ эса, тинглаган инсонни хаёлларини тарқоқ қилиб, фикрларига "перезагрузка” бериши аниқ. "Ўтади, хаёт ўтиб дунё шундай қолади”....  



-"Ёнингдаман”...  Бу эса бир бошқача, бир бошқа олам қўшиқ...  Юлдуз Усмонованинг шоиралик қиррасидан ажойиб сатрлар "Хисларимни кўзларингга кўмиб қўй...”   О, қанча севишганлар бу қўшиқда хали дарё бўлиб оқади, ишонаверинг. 

-"Менинг ёрим Московларга кетди, кетди”. Хорижга ишлагани кетган севгилингиз бўлса, юрагингизга малхам бу қўшиқ, сизни аниқ бефарқ қолдирмайди.

 -"Адажоним”... Шухрат Нуралиев : Тошкентлик болларга аталгандек, биз Тошкентликлар "Ада” деймизку.   Адажон, адажон бахтимизга бор бўлинг... 



-Аталганларга аталган қўшиқ)) "Эгри бугри йўллар йўллайди, пана соя жойга чорлайди,  севги уни ёздай ёндирса, чимёни бағрига боғлайди...."  Тушунганлар учун тушунилган қўшиқ))

 Эртага, сайтимизда , ушбу янги ва Юлдуз ижодидаги хозирча энг аъло   бўлиши кутилаётган альбомдан,  қўшиқлар попурри-трейлерини, видео тарзида тақдим этамиз. У видеода, альбом хақида тахлилни хам Юлдуз фикрларида кўрасиз. 
Альбом билан эса... 
Расман яқин кунлар унинг тақдимотида танишасиз. Sayyod media маркази очилиш маросимида Юлдуз Усмонованинг ушбу альбоми тақдимоти бўлади.  Унда Юлдузнинг шахсан қўлидан, унинг дастхати билан олиш имкониятига эга бўласиз. Ва албатта альбомдан қўшиқлар шу куни Юлдуздан  жаранг сочади.   Шу октябрь ойида!!! Хориждаги Ватандошлар эса альбомдан қўшиқларни  iTunesдан олиш имконияга эга бўладилар.    

Шакарикитам, шакари, шакаридам... 
Хамма рақсга тушсин... йўқ, хамма рақсга тушади!!!        

                                                      Шак, шак, шакари ... 


Суратлар ва видео муаллифи Sayyod-media маркази фотографи Абдурахмон Содиқов.






Комментариев нет:

Отправить комментарий