понедельник, 4 марта 2013 г.

ЮЛДУЗ УСМОНОВА "АЁЛЛАР КЕНГАШИ" ТАДБИРИДА РОСА КУЙЛАДИ!







Юлдуз Ибрагимовна келганида аёллар бошқача кутиб олишди. Хамма санъаткорларга ўйнашганиям бир бўлди, Юлдуз деганда хамма ўртага чиқиб олди. 


"Гулисан" қўшиғи билан бошлаб, мониторда шу қўшиққа клип премьера қилинди.
Хали хеч ким клипида балерина қизалоқларидан массовка сифатида қўлламаганди, жуда нафис ва ажойиб клип бўлган.

Табрикдан сўнг "Санамгина" деб эълон қилганларида аёлларни олқишларини эшитганингизда эди...эххей, сўнмас шлягер! Товусдек Юлдузнинг концертларида рақсга тушадиган раққосамиз хам шу ерда эканлар, Санамгинага ёнларида туриб бирам хиром қилдиларки. Концертдан бир парча бўлди ўзиям.

Вой, фойеда учрашиб қолдиккууу.. "Сайёд-шоу"дан бери кўришмагандик.



Юлдузга аталган гуллар бежирим...


Атрофда одамлар кўп бўлгани сабабли, гул билан юзларини тўсганча, яқин минутларда қайси манзилда бўлишларини айтиб, мени таклиф қилдилар.


"Ла Шакар"га кетдик, бир кофе ичиб дилдан сухбатлашайлик, анчадан бери кўришмадик...

Кейинги мақола, айнан шу хақида.