пятница, 26 апреля 2013 г.

Юлдуздан оила ва "Асрлар садоси" учун 

Студияга кириб келишимиз билан биринчи бўлиб Мансурбек жонланади: -
 Халиги қўшиқни бир қўйинг, Сайёд эшитсин. 
Юлдуз Усмонова:- (кулади) Ана, мақтангиси келяпти))

Юлдуз Ибрагимовнадан оилавий мавзудаги қўшиқларни соғинганлар учун ажойиб янгилик! Юлдуз турмуш ўртоқлар учун аталган қўшиқ ёзиб битирди. Мазкур тарона унинг янги альбомига киритилиши режалаштирилган.


Қўшиқ тугагач Мансурбекка ишора қиламан:- Арслонингизга атабсизда) Мансурбек юзига қизил югуради.


Юлдуз Усмонова:- Аслида бу барча турмуш қурганларга аталган. Севдим , ўлдим , ёндим дейдиганларга бир боқинг, улар хеч қачон оила қурганлар каби бир-бирига муносабатда бўлмайди. Оилавий инсон турмуш ўртоғи бетоб қолса, "Шу дардингни ман олсамийдим" дейди. Хали оила қурмай шунчаки севишиб юрганлар шундай дейдими? Бу қўшиқ "Илойим қўша қарийлик, умримизни охирги лахзаларигача бирга бўлайлик" деган оилаларга аталади. Умуман оилани, бир-бирига муносабатни ва ёнингдаги ёрингни муқаддаслигини тарғиб қилгувчи қўшиқ, токи ёнимиздаги қариганимизда суянадиган халол турмуш ўртоғимизни қадрига етайлик. 




Бу орада , айни дамда овоз ёзиш ишлари жараёни кетаётган "Асрлар садоси" гимнини "демо" версияси билан таништиради. Хали тайёр бўлмаган тури шундай таъсирли бўлса,  унда тайёри қандай таъсир кўрсатишини тасаввур қиляпман! Қизиғи , бу қўшиқ Мансурбекка кўпроқ таъсир қилган кўринади, қўшиқ сўнггигача Юлдуз билан баробар нақоротини куйлаб, хаттоки авжларидаги баъзи холатлари янада таъсирлироқ сезилиши учун фикрини хам билдирди.  Юлдуз "Асрлар садоси" қўшиғини шеърини "Айпад"дан ўқиб беради.  
Юлдуз Усмонова:-Кўпчилик шоирлар гўзал сатрлар кетидан қувадию, хис қилганини унутади. Ижодда асосийси хис этган нарсаларни етказиш.


Юлдуз Усмонова:- "Асрлар садоси" лойихаси қанчалик миллатимизга мухим лойиха эканлиги, унинг замирида қандай буюк нарсалар борлигини хали кўпчилик тушуниб етмаяпти. Бу жуда катта иш. Бутун бошли миллий анъаналаримиз таг замири билан олиб чиқилиши жараёнида.  Ўзбек миллати учун бу жудаям катта ва мухим лойиха. 


Ижтимоий тармоқлар, хусусан твиттердаги аккаунтингизда Республика тв-каналларидаги янги промоингиз хақида хабарлар мавжуд.  
Юлдуз Усмонова:-(Ажабланади) Твиттер? Илтимос, катта қилиб ёзиб қўйинг: "МЕН ТВИТТЕРДА ЙЎҚМАН!" Мана ишонмасангиз, (Айпадини кўрсатади) Кўряпсизми ижтимоий тармоқлардан фақат фейсбукда борман холос, шунда хам ўз исмим ва фамилиям билан эмасман. Фейсбукка бошқа ном билан ва  фақат ўйин ўйнагани кираман. Ижтимоий тармоқларни жиним суймайди. Мана шу тармоқлардан фақат менга зарар бўлса борки, фойдаси йўқ. Фейсбукда Юлдуз Усмонова бирам кўпки тавба...хайрон қоламан гохо. Шу твиттерни хеч ёқтирмадимда, бир кириб кўргандим нима экан деб, тушунмадим. Умуман менга тўғри келмайдиган нарса.  Промога келсак, расман хеч нарса айта олмайман. Хамма нарсани ўз вақти соати бор. Агар твда кўринсам демак, шунга лозим топилган бўлади. Бирқанча сайтлар бу хақида расман эълон қилганига хам қойилмасман. Расмий сайтим бўла туриб, нега мен хақимдаги  маълумотларни бошқа ердан излаб, ёлғон хабарларга ишонишади? Куним тунга уланиб ижоддан бўшамайман, сал нарса фикримни бузиб ижодимга таъсир кўрсатади. 


Бошқа тарафдан замонавий ва қулай бўлган воситаларга талаб бор экан, у ерда расмий аккаунтингиз бўлса, ўша айтилган нотўғри хабарларга ишонишга эхтиёж хам қолмасди.  
Юлдуз Усмонова:-Биласизми, шунақа қилмаса бўлмас, оғзим куйган. Бугунги кунгача бўлган муаммоим замирида хам аслида мана шундай "подстава"лар ётади. Ким жахлда нималар демайди, лекин уни ёзиб олиб тарқатилсачи? Бундан ўз манфаатида фойдалансачи? Ёниб турганингизда янада оловлантириб, жахлда оғзингизга келганини айтишни бошлаганингизда ёзиб олиб "подстава" қилиб юбориш осон иш экан. Ижодим бошидан биттама-битта ғишт териб ишлаб келарканман, неча йиллик фидоий хизматлар устидан хукм чиқариш осонмикан? Энди расмий пресс-котиб хизматидан фойдаланишга қарор қилдим. Твиттер давр талаби бўлиб, замонавий ижтимоий тармоқ тури экан,  яқин кунлар твиттерда  расмий аккаунт очилиб, у хақида расмий сайтимда ва сизнинг сайтингизда эълон қилинади. Хозирча Юлдуз Усмонова хеч қайси ижтимоий тармоқда йўқ.


Юлдуз Ибрагимовна билан яна кўп мавзулар хусусида сухбатлашдик, тортишдик, бахслашдик... Хуллас доимгидек зерикилмайдиган қизғин ва оловли сухбат. Яқин кунлар янги альбомдан қўшиқлар хақида маълумот ва "асрлар садоси" қўшиғи ёзилиш жараёнини видеога мухрлашга харакат қиламиз. 

Ишонаверинг , бу хақиқий асрларга татигулик гимн бўлади!


Маълум сабабларга кўра, Юлдуз Усмонованинг 4 май куни кутилаётган АҚШдаги концерти 19 май кунига қолдирилди. 4-май кунидаги концертга олинган чипталар 19-май кунида ўз кучини йўқотмайди. 28-апрель куни эса хоним Ибрагимовна Истамбулда концерти бўлиб ўтади.  Суратлар муаллифи Достонбек.





















Комментариев нет:

Отправить комментарий