четверг, 9 мая 2013 г.

ЮЛДУЗ УСМОНОВА "АСРЛАР САДОСИ" ДА +ВИДЕО!



 Юлдуз Усмонова хонанда: - Мана ҳозир фестивални, фестивал доирасида бу қилинган ишларни кўриб, ҳақиқий ифтихор, фахр туйғусини ҳис қиляпман. Биз ўз санъатимиз билан юртимизга, халқимизга бўлган муҳаббатимизни, ҳурматимизни кўрсатсак, Гулнорахон синглимиз, ўз меҳнати, мана шундай хайрли тадбирлари, хайрли ишлари, маънавиятимизга, динимизга қилаётган юксак эътибори билан, Ватанга, юртга бўлган меҳру муҳаббатини намоён қилмоқда. “Биби Орифа” мақбарасига бундан 10 йиллар олдин ҳам келгандик... Ҳозирги фарқни кўринг, бунчалик тозалик, саришта, орасталик, таъмирлаш ишлари, бундай хайрли тадбирлар, бунчалик кўп хорижлик меҳмонлар, “Асрлар садоси”, ўзбеклар овозини жаҳон миқёсига чиқариш, бу ҳамманинг ҳам қўлидан келадиган иш эмас! Мана ҳозир биз Гулнорахон синглимизнинг ишларидан фахрланиб ўтирибмиз! Ҳеч қачон чарчамасин! Мен Ватанни куйлаб чарчамагандек, у киши ҳам, хайрли ишлардн ҳеч қачон чарчамаслигини тилаб қоламиз. Уни Ватанимиз ободлиги йўлидаги ҳаракатларини кўриб, ўзимиз ҳам ҳайратдамиз! “Асрлар садоси”да бу йил биринчи марта иштирок этишим, бу жуда ҳам катта лойиҳа. “Асрлар садоси” нафақат бизнинг тарихимиз, балки бутун Осиё тарихи, Турон унинг маркази бўлган. “Асрлар садоси” бу ўз тарихимизни ўрганиш имконияти. Биз қадимий тарихга эга буюк юрт фарзандларимиз ва ҳамиша ўз тарихимизга муносиб ишлар қилишимиз керак.


“Асрлар садоси” бу бизга асрлар бераётган садо. Уни тинглаб, бу фестиваль орқали келгуси асрларга муносиб нимадир қилишимиз керак. Мен “Асрлар садоси” фестивалига бағишлаб, Ватан ҳақида қўшиқ ёздим, бу мендан мазкур фестивалга муносиб ҳадя бўлади, деб ўйлайман.


Афсуски, бу қўшиқни саҳнада Юлдуз Усмонованинг ўзи куйлай олмади. Аммо, "Ватан учун!" дея куйлаган қизи Нилуфар Усмоновани саҳнада табриклаб, ўзининг дил сўзлари айтди.

ВИДЕОДА КЎРИШ ВА КЎЧИРИБ ОЛИШ УЧУН!





Комментариев нет:

Отправить комментарий